Қоронғи режим
Image
Logo

АЛДОВ ВА ФИРИБГАРГАРЛИК

АЛДОВ ВА ФИРИБГАРГАРЛИК

Аллоҳ таоло алдоқчи, макр қилувчи, хийлагар кимсаларни мунофиқ кимсалар эканлиги тўғрисида:

Албатта мунофиқлар Аллоҳни алдамоқчи бўладилар. Ҳолбуки, Аллоҳ уларни «алдаб» қўйгучидир. (Нисо сураси 142- оят)

Уламоларимиз Аллоҳ таолога “Алдовчи” сифатини нисбат бериб бўлмайди, деб таъкидлаганлар. Бу ибора маъжоз маъносида ишлатилади. Аллоҳнинг “алдаши” мунофиқларни улар қанчалик нифоқ, гуноҳ ва гумроҳлик қилсалар ҳам тек қўйиб қўйишидадир. Улар Аллоҳни алдаяпмиз деб гуноҳларида давом этган чоғларида ҳам жазо юбормасдан, ишларига ривож бериб қўяди. Чунки, кўпинча инсон ўзига бу дунёда етадиган қийинчиликлар, мусибатлар ва ҳодисалардан ҳам хулоса чиқариб, тўғри йўлга тушиб олиши мумкин. Аллоҳ таоло мунофиқларга ва алдоқчи кимсаларга ушбу эслатма бўлувчи омилларни ҳам раво кўрмайди. Оқибатда улар Аллоҳни алдамоқчи бўлиб, ўзларини алдайдилар.

Яна бу ояти карима тўғрисида имом Воҳидий розияллоҳу анҳу ҳам айтадиларки, алдоқчи, мунофиқ кимсалар алдамоқчи бўлганлари учун ўзларига яраша муомала қилинади. Яъни, худди мўминларга берилгани сингари уларга ҳам қиёмат куни йўллари нурафшон бўлиши учун нур берилади. Йўлга тушганларида эсу нурлари ўчиб қоладида, зулмат ва қорунғуликда қолиб кетадилар.

Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

Жаҳаннам аҳли беш тоифи бўлади дедилар: Улардан бир тоифаси “Тонг отса ҳам, кеч кирса ҳам сени аҳли оиланг ва моли дунёинг борасида алдамоқчи бўладиган кимса дедилар”.

 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдиларки: Мўмин содда, тўғри ва  улуғ бўлади, фожир эса хийлагар, маккор, хор бўлади. (Имом Термизий, Абу Довуд ривояти).

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, мўмин одам очиқкўнгил, содда бўлади. Бировга макр ҳийла қилмайди. Балки, ўзи ишонувчан, оқкўнгил бўлгани сабабли кўпинча алданиб қолиши мумкин. Фожир эса одамлар орасида фасод қўзғаб юрадиган алдоқчи бўлади. Ўзича ўйлайдики, одамларни алдаб бир ишни ёки кўзлаган мақсадига етгани учун ўзини уста, уддабуронман дейди, аслида Аллоҳ таоло уни ана шу вақтда хор ва залил қилиб қўйганини билмайдиган бечора бўлади холос.

 Роббимиз алдашдан ва алданиб қолишдан барчамизни омонда қилсин ва шундай кимсаларга  ҳидоят ҳамда  тавфиқ берсин.


Абдулбосит Юнусов,
Янгиқўрғон тумани “Исҳоқ хожи” жоме
масжиди имом-хатиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг