Қоронғи режим
Image
Logo

ТАҚЛИД ТАҲЛИКАСИ

ТАҚЛИД ТАҲЛИКАСИ

Парвардигори олам  ўз яратмишлари орасида одам боласини  энг азиз ва мукаррам этиб яратар экан, унинг шаклу қиёфасига, яъни, суратига ҳам, сийратига ҳам  алоҳида мукаммаллик ато этган.

Тақлид қилиш, яъниким бошқаларнинг хатти ҳаракатларини ўхшатиб такрорлаш,  қилганини қилиш, сўзлашда, кийинишда, юришдаю туришда кимгадир ўхшаш ва ўхшатишга интилиш бир қараганда ижобий ҳолдек. Худдики кишининг ўзга бир инсондан ибрат олишидир. Аммо тақлид қилишнинг фойдасидан кўра зарари кўп.

Тақлид ҳавас қилишдан фарқланади. Тақлид ибрат олиш ҳам эмас.

Инсон то вояга етиб, шахс сифатида шакллангунига қадар ўзи туғилган оилада аввало ота ва онасидан, туғишганини сингилларидан  қайсидир одатларни ўрганади, ўзлаштиради, имо ишорасидан тортиб, ҳаракатларигача ўз феъл атворига сингдириб боради.

Ўз табиатига уйғун, характерига уйқаш  одатларга тақлид қилганида ҳам у бошқаларга сунъий кўринмайди, эриш туюлмайди. Аммо табиати, дунёқараши, менталитети батамом бошқача кишиларга тақлид қилиш уларнинг одатларини ўзлаштиришга интилиш тақлид сўзининг мантиқ мазмунини ҳам салбийлаштирадики, натижада тақлид таҳликаси пайдо бўлади.

Зиёли оиланинг фарзандларидан бири ҳақида шундай ранж айтилди:

Қизим мени ота ёки дада дейиш ўрнига “пап”, “папуля” деб, онасига эса “мам”, “мамуля” деб мурожаат қилишга одатланганди.
Кейинроқ бундай тақлидлар унинг сўзлаш муомаласида, кийинишида, ўтириб туришидаги ҳаракатларида ҳатто кийинишида ҳам кўрина бошлади.

Эриш туюлса ҳам ўзига келиб қолар, дея эътиборсизлик қилдик. Вақт соати билан турмушга узатдик. Аммо у тушган оиласида   тинчиб кетолмади. Суриштирсак, қудаларимиз унинг тақлидчилигига кўнишолмабди. Тақлид орқали юқтирган бадфеъллигидан турмуши бузилди.

“Оддий майда кўринишдаги тақлидчилиги эътиқодининг сустлигига сабаб бўлган экан. На ҳаё андишани, на муомалани тан олади. Афсусланарли томони фарзандини ҳам шундай тарбияламоқдаки, йўлга солиш мушкул бўлмоқда…”

Бир умр маданият муассасасида фаолият юритган, элда обрў эътибор қозонган пенсионер отахоннинг надоматлари оғриқли хўрсиниқ билан тилига кўчади. Бундай ҳолатларни “Замон ўзгардида” дейдиганларнинг борлиги ҳам ачинарли.

“Замонни айбламанг, замон Аллоҳники” дейилади Ҳадису шарифда.

Дарҳақиқат, бизнинг миллат сифатидаги буюк қадриятларимизга неча олам эллари ҳавас қилсаларда, ўзлаштириб олмаяптилар-ку.

Атлас либос кийган келинчакнинг қўлини кўксига қўйиб салом беришини америкаликлар, ҳиндлару мексикаликлар қанча ҳавас қилишмасин, одатларига айлантиришмаяптику. Шуни мулоҳаза қилсак ҳам тақлиднинг зарарли иллат экани тайин бўлади.

Маънавиятимиз, маданиятимизнинг асос илдизларидан бўлган диний аҳкомларимиз, Каломуллоҳдан тортиб ҳадисларимизгача, барча манбаларимизда ҳам тақлид ва тақлидчилик  асло ёқланмаган.

Айниқса бугунги глобаллашув жараёнларидаги “оммавий маданият” таҳдиди ҳам айнан тақлидчиликдан кучланишини унутмаслигимиз зарур.

Абдулбосит ҲАМДАМОВ,
Наманган шаҳридаги “Мавлоно Алиюл Қори”
жоме масжиди имом хатиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг